Новости

avtomobil moyini tanlash

Image

Автомобил “юраги” ҳисобланган двигателнинг узоқ муддат беминнат хизмат қилиши мотор мойини тўғри танлаш ва уни ўз вақтида алмаштириб туришга чамбарчас боғлиқ. Кўпчилик янги ҳайдовчилар бу ҳақда етарлича маълумотга эга бўлмаса керак. Шу боис навбатдаги мақола мавзусини мотор мойини танлаш ва уни алмаштиришга бағишладик.

Бу борада ҳар бир ҳайдовчи билиши керак бўлган биринчи қоида — мотор мойи автомобил ишлаб чиқарувчилари талабларига тўла-тўкис мос келиши керак. Бунда сотувчи, уста ёки бошқаларнинг фикри иккинчи даражада туради. Энди эса, келинг, мотор мойи танлаш борасидаги бошқа маълумот ва тавсияларни эътиборингизга ҳавола этсак.

Мотор мойи автомобил русуми, ҳайдаш жойининг шарт-шароитлари, иқлими, об-ҳавоси, автомобилнинг янги ёки эскилиги сингари турли омилларга қараб танланади. Одатда янги автомобилларга диллерлик хизматларида тавсия этилган мотор мойи қуйилган бўлади ва бу ҳақда хизматлар дафтарчасига қайд этилади. Кейинги ўринларда ана шу қайдга мос мотор мойи қуйилаверади. Агарда бундай дафтарча мавжуд бўлмаса, керакли маълумотларни автомобил ишлаб чиқарувчиларнинг расмий вакиллари ёки айни шу русумдаги автомобилларга эҳтиёт қисмлари етказиб берувчи расмий диллерлардан ҳам олиш мумкин.

Мотор мойи сифати ва қайишқоқлини қандай билиш мумкин?

Мотор мойлари сифати ва бошқа кўрсаткичларини баҳолашда халқаро меъёрларга эътибор қаратиш муҳим. Мотор мойи сифатини АПИ ёки АСЕА тоифа кўрсаткичлари билан белгиланса, унинг қайишқоқлиги САЕ тоифасида аниқланади. Масалан, САЕ 10В-40 тоифадаги мотор мойида 10В қиш мавсумини англатиб (В — инглиз тилидаги ВИНТЕРдан олинган), бундай мотор мойидан қишда фойдаланиш мумкинлигини билиб олиш мумкин. 40 эса мотор мойи юқори ҳароратли муҳитда ҳам фойдаланиш мумкинлигини билдиради. Кўриниб турибдики, ушбу тоифадаги мотор мойидан йил ўн икки ой фойдаланиш мумкин. Бироқ бу кўрсаткичлар ҳам ҳаво ҳарорати даражасига қараб турлича бўлиши мумкин. Дейлик, мотор мойида 0В кўрсаткичи бўлса, -30 даража ва ундан совуқ ҳароратга мўлжалланганини англатади. 5В -25, 10В -20, 15В -15, 20В -15 даражагача совуқда фойдаланиш мумкинлигини билдиради.

{moshina ustalari, avtomobil ustalari, moshina moylari, avtomobil moylari, zamena masla, замена масла, }

Бир нарсани унутмаслик лозимки, мотор қўшилган вақтида маълум муддат мой насоси мойланиш керак бўлган қисмларга мой етказиб бериши учун маълум муддат талаб этилади. Бу қисқа вақт ичида мотор мойсиз ҳаракатланиб туради. Мотор мойининг қайишқоқлиги паст даражадаги ҳароратга қанчалик чидамли бўлса, у шунчалик тез мотор бўйлаб ёйилади ва двигател ҳимоясига киришади. Айни қиш чилласида ҳарорат мотор мойи кўрсаткичларидан тушиб кетса, бу двигателнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун мутахассислар 0В тоифали қайишқоқликка эга мотор мойини тавсия этишади.

Қайси мотор мойи маъқул: сунъий ёки табиий?

Сунъий ва табиий мотор мойининг асосий фарқи мотор мойи асосини ташкил этувчи модданинг молекуляр қурилишида. Сунъий мотор мойи молекулалари двигател учун энг мақбул ҳолатда шакллантирилади. Бундай мотор мойлари табиийларидан кимёвий жараёнлар ва ҳароратга юқори даражада чидамлилиги билан ажралиб туради. Кимёвий бардошлилик деганда сунъий мотор билан ишлаётган двигателда турли кимёвий зарарли жараёнлар рўй бермаслигини тушуниш мумкин.

Масалан, моторнинг фойдаланиш давомийлигини қисқартирувчи оксидланиш, парафинлашиш ва ҳакозо. Ҳароратга чидамлилиги эса турли даражадаги ҳавода ҳам қайишқоқликнинг сақланиб қолинишини англатади. Бунда совуқ қишда ҳам мотор осон ва хавфсиз ўт олади, шу билан бирга, қаттиқ иссиқ, катта босим ва зўриқишларда ҳам моторнинг меъёрида ишлашини таъминлайди. Сунъий мотор мойларининг молекуляр тузилиши уларнинг оқувчанлигини ҳам таъминлайди.

Мойни алмаштириш муддатлари

Қуйидаги ҳолатларда мотор мойининг фойдаланиш муддати (босиб ўтилувчи масофа) 50 фоизга қадар қисқариши мумкин:

  • тупроқ йўлларда;
  • узоқ муддат паст ҳароратда ҳайдашда;
  • ўта қисқа масофаларга ҳайдашда(одатда шаҳардаги тиқилинч ва светофорлар шароитида);
  • тез-тез ёки узоқ муддат бўшга олиб (“холостой” ҳолатда) юришда;
  • автомобилдан жуда кам фойдаланилганда;
  • тез-тез бошқа улов ёки араваларни тиркаш ёки автомобил имкониятларидан максимал фойдаланилганда;
  • “шўрлаган” кўчаларда;
  • Ёнилғи сифати паст бўлганда.

Шуни унутмангки, қимматбаҳо сунъий мотор мойлари рекламасидаги узоқ масофалик интерваллар ҳар қандай автомобил русумига ҳам тўғри келавермайди. Масалан, мотор мойи ёрлиғида 30 минг километр масофага кафолат берилган бўлса, бу янги ва замонавий автомобиллар учун, белгиланган шароитдагина тўғри келиши мумкин.{ #enoc #enocuz #enoc.uz #epsent #arzon #sifatli #qanday #kim #qancha #gmavto #uzavto #moshinaBozor #moshinaustalari } Эски жигули ва волга бундай мотор мойи билан ишлаб чиқарувчи белгилаб берганидек 5-10 минг километр масофани босиб ўта олади холос. Бундан ортиғи двигателнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.